Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади
Самарқанд. 29 май. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 25-30 августида Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Ушбу фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги олдидан август охирида Самарқандда 10-анъанавий “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади”, - дейилади тадбир матбуот хизмати хабарида.
Унда дунёнинг исталган мамлакатдан бўлган гуруҳ ва ижрочилар қатнашишлари мумкин.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – миллий мусиқа санъати энг яхши намуналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиридган иборат.
Фестиваль дастурига турли мамлакатлар анъанавий мусиқа ижрочилари чиқишлари ҳамда мусиқашунос ва композиторлар иштирокида илмий амалий конференция ҳам кирган.
Эслатиб ўтамизки, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали 1997 йилдан бери давлат раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан ЮНЕСКО шафелигида мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ТИВ, миллий телерадиокомпания, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Композиторлар уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимияти кўмагида ўтказилиб келинади.