Самарқандда “Шарқ жавоҳирлари” фестивали ўтказилади

Дата: 15:22, 03-04-2015.

Самарқанд. 3 апрел. ЎзТАГ – 10-12 апрел кунлари Самарқандда “Шарқ жавоҳирлари” миллий санъат фестивали ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда Ўзбекистоннинг турли жойлардан бўлган 150 атрофида усталар, халқ бахшилари, дизайнерлар, ошпазлар, заргарлар, мусиқачилар қатнашиши режалаштирилмоқда. Фестивал ижодий силсилалар ва истеъдодли усталарни қўллаб-қувватлаш, жамоатчиликни амалий санъат йўналишидаги тамойиллар билан таништириш, Ўзбекистоннинг маданий меъросини сақлашга қаратилган”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Шунингдек, фестивал доирасида қатор таълим ва маданий-кўнгилочар дастурлар ҳам бўлиб ўтади. Улар орасида фольклор жамоалари, қўғирчоқ театрлари чиқишлари, ҳунармандлардан маҳорат дарслари, самарқанд рассомлари, ўзбек дизайнерларининг ишлари кўргазмаси ва хўрозлар жанги кабилар бор. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: