Самарқандда таниқли фоторассомнинг кўргазмаси очилди

Дата: 16:43, 31-03-2017.

Самарқанд. 31 март. ЎзТАГ – Самарқанд Давлат университетида таниқли фоторассом Александр Харитоновнинг она шаҳрига бағишланган кўргазмаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳаётимнинг ёрқин ранглари” деб номланган кўргазма муаллифи Харитоновнинг ижоди ҳайратланарли фаоллик билан ажралиб туради. У шаҳардаги барча воқеалар: “Шарқ тароналари” фестивалидан бошлаб то Самарқанд маҳаллаларидаги байрамларгача иштирок этади.

Фотокўргазма очилишида сўзга чиққанларнинг таъкидлашларига кўра, “Самарқанд вилоятида таниқли бўлган ҳар бир оилада ушбу ўз ишининг устаси томондан олинган суратлар мавжуд”. Шунингдек, А.Харитоновнинг университетнинг 50 йиллик тарихига бағишланган фотохроникани яратишдаги ҳиссаси ҳам таъкидлаб ўтилди.

Эндиликда устанинг истеъдодига Самарқанд Давлат университети талаба-ўқитувчилари ва меҳмонлари баҳо бериши мумкин.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: