Самарқандда терминалли автобуслар пайдо бўлди
Самарқанд. 3 октябр. ЎзТАГ – Самарқандда (Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти маъмурий маркази – ЎзТАГ) йўл ҳақи тўлаш учун терминал ўрнатилган йўловчи автобуслари пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий Facebook-ҳамжамиятларга асосланган ҳолда.
Фойдаланувчилар жойлаштирган суратларга мувофиқ, ушбу автобуслар Самарқанддан шаҳар атрофи туманларига қатнайди. Шаҳар ичида ҳаракатланувчи автобусларда эса нақд пул ёки жетонлар ёрдамида ҳисоб-китоб қилиш мумкин.
Айни пайтда фойдаланувчиларнинг кўпчилиги мазкур янгиликни хурсандчилик билан кутиб олган ҳолда, “бозорларда ҳам терминаллар ўрнатилса яхши бўлар эди”, деб қайд этганлар.
Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг 1 майидан бошлаб Самарқандда жамоат транспортига ҳақ тўлаш учун жетонлар жорий этилган. Уларни пластик карточкага сотиб олиш мумкин. 20 июндан бошлаб эса шаҳарда жамоат транспортида йўлкира ҳақи 900 сўмга тенг. Маълумки Ўзбекистон пойтахтида йўлкира 1200 сўмга тенг.