Самарқандда ТИВ “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади
Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – 12-13 январда Самарқандда Ташқи ишлар вазирлари “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотинингАфғонистон иштирокидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, унда Ҳиндистон ташқи сиёсий муассасаси раҳбари Сушма Сварадж, Қирғизистон ТИВ раҳбари – Чингиз Айдарбеков, Тожикистон ТИВ раҳбари – Сироджиддин Муҳриддин, Туркманистон ТИВ раҳбари – Рашид Мередов, Ўзбекистон ТИВ раҳбари – Абдулазиз Камилов, Қозоғистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Мухтар Тлеубердилар иштирок этди. Уларга Афғонистон ТИВ раҳбари Салаҳуддин Раббоний қўшилди.
Учрашув қатнашчилари ўзаро савдо оширишга кўмаклашиш, транспорт ва логистикини ривожлантириш, саноатнинг асосий соҳалари, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, инвестициялар, инноваций ва технологияларни жалб қилишнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, маданият, фан ва таълим, туризм соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.
Биринчи вазирлик учрашувлари якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Сурат манбаи: http://uza.uz