Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитига $25 млн маблағга йўл ва кўчалар янгиланади
Тошкент. 23 сентябрь. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига Самарқандда йўл ва кўчаларни $25 млн миқдордаги маблағга янгилайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига таянган ҳолда.
Хусусан, Тикланиш ва тараққиёт фонди 2018 йилда ташкил этилган Самарқанд вилояти ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 25 млн долларлик кредит ажратди. Кредит муддати – 2% да икки йиллик имтиёзли давр билан 5 йил.
Қайд этилганидек, ШҲТ саммитини ўтказиш учун шаҳар йўллари ва кўчаларининг ҳолатини яхшилаш, шунингдек, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларнинг зарарини қоплаш режалаштирилган. Компенсацияларнинг манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тузилади.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити 2022 йили Самарқандда бўлиб ўтади ва юқори савияда 20 дан ортиқ давлат раҳбарларини йиғади.
Шунингдек, Самарқанддаги ШҲТ саммитига трамвайлар ва автотранспорт учун 68 миллиард сўмлик туннел барпо этилмоқда.
Сурат манбаи: fergana.agency


