Самарқандда Тожикистондан келтирилган йирик наркотиклар партияси қўлга олинди

Дата: 14:43, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Ўзбек куч тизимлари йирик миқдордаги наркотиклар партиясини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Самарқанддаги “Чўпон-ота” постида “Нексия” автомобилини текширишда ундаги Ургут туманида яшовчи Б.Мелиқулов ва Ф.Омоновларнинг қўл буюмлари орасидан наркотиклар – 1 килограмм 800 грамм афюн топилиб, олиб қўйилди. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда”, - деб таъкидлади куч тизимларидаги манба.

Жиноий гуруҳ аъзолари наркотикларни Тожикистондан олиб келишган ва уларни Самарқанд вилояти ва республиканинг бошқа вилоятлари ҳудудларида сотишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: