Самарқандда трамвай ва автотранспорт учун 68 млрд сўмлик туннел барпо этилмоқда

Дата: 16:14, 10-09-2019.

Тошкент. 10 сентябрь. ЎзТАГ – Самарқандда трамвай ва автотранспортлар учун 68 млрд сўмлик туннел қурилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Самарқанд ҳокимлигининг маълумотларига кўра, ер ости йўли Рудакий ва Бўстонсарой кўчалари чорраҳасида жойлашган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 67,73 млрд сўмни ташкил этади.

Қайд этилганидек, қурилишнинг умумий узунлиги 534 метр, туннелнинг узунлиги эса 93 метрга тенг. Унинг устидаги кесишма айланма ҳаракатга эга бўлади. Бўстонсарой кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойлари ер остида, 3-метр чуқурликда ва 6 метр кенгликда бўлади.

Янги объект шаҳарни 2022 йилдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига тайёрлаш доирасида барпо этилмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Кўприкқурилиш" трести объект қурилиши билан шуғулланади.

Шаҳар маъмурияти чорраҳадаги ишлар муносбати билан транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ҳақида огоҳлантиради. Иккита трамвай йўналишидан бири – "Вокзал-Сиёб бозори" қатнови тўхтатилади.

 

Сурат манбаи: t.me/samshahar

Янгилик билан ўртоқлашиш: