Самарқандда туристик-рекреацион мажмуа қурилиши бошланди
Тошкент. 19 сентябрь. ЎзТАГ – Самарқандда сайёҳлик-рекреацион мажмуаси қурилиши бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Самарқанд туманида эшкак эшиш канали ҳудудида кенг кўламли сайёҳлик-рекреацион мажмуаси қурилиши бошланди. Расмий қурилишга старт берилиш маросими 18 сентябрь куни бўлиб ўтди", - дейилади Туризм ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, мажмуага 360 гектар ер ажратилиши режалаштирилган, 80 гектарга конгресс маркази, беш, тўрт ва уч юлдузли меҳмонхоналар, хиёбонлар, сузиш ҳавзалари, сунъий ороллар, ресторанлар ва бошқа сайёҳлик объектлари барпо этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, кирувчи сув фильтрлаш тизимига эга ускуналарни ўрнатиш ва комплекс бўйлаб яшил майдонларни яратиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, эшкак эшиш каналининг функционаллиги ўзгаришсиз қолади, қурилган мажмуада халқаро турнирлар ва мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.
Сурат манбаи: uzbektourism.uz


