Самарқандда янги трамвай линияси қурилади

Дата: 12:04, 06-10-2016.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Самарқандда янги трамвай линияси қуриш ҳақида топшириқ берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри транспорт тизимини янада яхшилаш, замонавий трамвай линияларини барпо этиш лозимлигига эътибор қаратди. Бунинг учун барча имкониятлар мавжудлиги, трамвайнинг экологик тоза транспорт воситаси сифатида атроф-муҳитга таъсири камлигини қайд этаркан, бу лойиҳани сифатли бажариш, 2017 йилнинг Наврўз байрамигача якунлаш зарурлигини таъкидлади”, – деб таъкидланади унинг Самарқандга ташрифига доир ҳукумат хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: