Самарқандда йирик наркогуруҳга ҳукм ўқилди
Самарқанд. 14 сентябр. ЎзТАГ – Самарқанд вилояти Ургут туман суди наркотик моддаларнинг контрабандаси ва уларни ноқонуний тарқатиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ (ОЖГ) аъзоларини узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Самарқанд вилояти Миллий хавфсизлик хизмати идораси тезкор ҳодимлари Самарқанд вилоятида наркотик воситалар тарқатиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларининг жиноий фаолияти ҳақида маълумот олишди.
“Тойлоқ туманида ўтказилган махсус амалиёт натижасида “Нексия” автомобили тўхтатилди ва унда О.Жўраев навбатдаги наркотиклар партиясини олиб келаётгани аниқланди. Кейинчалик уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари: А.Даминов, Б.Баротов, И.Бойматов, Ш.Раззоқов муқаддам судланган А.Ғаппоров ва Т.Норовлар ҳам ҳибсга олинди.
“Судда УЖГ раҳбари Т.Холов контрабанда афюнини улгуржи сотиб олиб, кейин уни шериклари орқали бўлиб тарқатгани маълум бўлди”, - дейилади куч тизими хабарида.
Қўлга олиш пайтида УЖГ аъзоларидан 400 гр атрофида афюн, жиноий йўл билан топилган 18 миллион сўмдан ортиқ пул, гиёҳванд моддалар контрабандаси учун ишлатиладиган 5 та автомобиль олиб қўйилди.
Кўриб чиқилган материаллар ва ашёвий далиллар асосида УЖГнинг барча аъзолари айбдор деб топилди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича қамалди. Тўлқин Норов ва Абдурауф Даминов 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилди.