Самарқандда ўзбек ва турк ишчилари ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди
Тошкент. 7 ноябрь. ЎзТАГ – Самарқандда ўзбек ва турк ишчилари ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"6 ноябрь куни Самарқанд шаҳрининг Қора-сув массивининг "Обод маскан" маҳалла ҳудудида жойлашган "Агромир Билдинг" корхонасига қарашли қурилиш майдончасидаги янги қурилиш биносида қурилиш-монтаж ишларини олиб борган ўн нафар ходим ўртасида жанжал юзага келди", –дейилади Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабарида.
Маълумотларга кўра, 3 нафар турк фуқароси ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жамоат тартибига қарши жиноят) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурат манбаи: yandex.uz