Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига унинг мақбараси очилди

Дата: 13:39, 31-01-2018.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Самарқанд шаҳрида Ислом Каримовнинг туғилган куни 30 январда унинг мақбараси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) президент матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов 2016 йил 3 сентябрь куни ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр масжиди мажмуасида дафн этилган эди”, - дейилади хабарда.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

“Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди”, - деб таъкидланади хабарда.

Республиканинг барча вилоятларидан келган фаоллар, кенг жамоатчилик, турли идора ва ташкилотлар вакиллари мақбарага ташриф буюрдилар ва гуллар қўйдилар. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мамлакатни 25 йилдан ортиқ бошқарди ва 2016 йил 2 сентябрда 78 ёшида вафот этди.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/sobytiya/25785-v-samarkande-otkryli-mavzoley-i-pamyatnik-pervomu-prezidentu-uzbekistana-foto.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: