Самарқанддаги аэропорт бир ойга ёпилади
Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Самарқанддаги аэропорт учиш-қўниш йўлакчаси таъмирланиши муносабати билан бир ойга ёпилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Аэропорт 1 - 31 июл орасида ишламайди. Рейсларнинг асосий қисмини Бухоро ва Навоийга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бугунда аэропорт йилига 300 минг йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин. Бу ерда сўнгги реконструкция 2009 йилада ўтказилган”, - деб таъкидлашди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатида.
Эслатиб ўтамизки, авиакомпания Тошкент аэропорти учиш-қўниш йўлакчасини ҳам реконструкция қилишни бошлаган эди. Бу иш 31 июлгача якунланади.