Самарқанддаги Хўжа Дониёр мавзолейи мамлакатнинг 2014 йилдаги энг яхши туристик объекти деб топилди

Дата: 09:54, 13-01-2015.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2014 йилнинг энг яхши маҳаллий тарихий-туристик объекти танловига якун ясади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Самарқанддаги Хўжа Дониёр мавзолейи танлов ғолиби бўлди. Бу ғалабага асосан тўрт йил давом этган ноёб реставрация лойиҳасининг якунига етиши муносабати билан қўлга киритилди. Натижада мавзолейнинг ҳолати ва сақланиши анча яхшиланди, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар яратилди, туристик хизматлар инфраструктураси такомиллаштирилди”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг зиёратгоҳи бўлган мазкур мавзолейда пайғамбар Хўжа Дониёрнинг хоки кўмилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: