Самарқанддан Истамбулга биринчи рейс учди
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 30 октябрда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Самарқанд-Истанбул-Самарқанд” йўналишида мунтазам ҳаво алоқасини бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий авиакомпаниядан маълум қилишларича, рейс ҳар душанба кунлари, 16 ноябрдан бошлаб эса пайшанба кунлари ҳам амалга оширилади.
“Янги йўналиш бўйича авиачипталар деярли дарҳол сотиб бўлинди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Boeing 757 лайнери бортида 177 йўловчи билан “Самарқанд” халқаро аэропортидан тантанали равишда кузатиб қўйилди”, - дейилади МАК матбуот хизмати хабарида.
Айни пайтда Тошкент ва Истанбул орасида бажарилаётган рейслар сони ўзгаришсиз қолади.


