Самарқанддан Остонага поезд 25 августгача қатнайди

Дата: 16:37, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – 2 июндан 25 август орасида Самарқанд-Тошкент- Остона ўналишида 452/451 сонли янги поезд қатнови йўлга қўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотига кўра, ёзги мавсумда йўловчиларни ташиш ҳафтасига бир марта амалга оширилиб, поезд Самарқанддан Остонага жума куни (03.46) йўлга чиқиб, у ерга шанба куни (17.22) етиб боради.

Ўз навбатида, Остонадан шанба куни (19.16) ортга қайтиб, Самарқандга якшанба куни (05.03) етиб келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: