Самарқандлик гроссмейстер стандарт шахмат бўйича Жазоирдаги турнирда қатнашмоқда

Дата: 11:43, 23-02-2016.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Самарқандлик халқаро гроссмейстер Алексей Барсов стандарт шахмат бўйича Жазоирдаги “4ème Tournoi du Président de la République” турнирида қатнашмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клубидан хабар қилишларича, турнир 21 февралда Жазоирда (Африка) бошланган.

Унда дунёнинг 10 мамлакатидан 61 шахматчи қатнашмоқда. Турнир швейцар тизими бўйича 9 тур давом этади.

Мусобақа рейтинги етакчилари орасида халқаро гроссмейстерлар Сергей Тивяков (Голландия, 2613) ва Сергей Волковлар (Россия, 2607) бор.

Турнир 27 февралгача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: