Самарқандлик сартарош “Невские берега” фестивали гран-приси соҳиби бўлди

Дата: 16:38, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Самарқандлик сартарош Фариддун Бурхонов “Невские берега” Дўстлик кубогига Сартарошлик санъати, нейл-дизайн ва декоратив косметика халқаро чемпионати гран-приси соҳиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бурхонов етти сартарошлик танловларида ўн бир имкониятдан энг юқори баллар олди. “Мен “Невские берега” гран-присини учинчи марта олишга уринаяпман, икки марта унга эриша олмадим, ва ниҳоят,  профессиональ стилистлар дунёсининг энг асосий мукофоти менинг қўлларимда”, - деб иқтибос келтиради ғолибдан “Мир” ёшлар агантлиги.

Жамоа биринчилигида учинчи ўринни Ўзбекистон ва Эстония стилистлари мустақил уюшмаси, иккинчи ўринни Латвия ва Украина термаси, биринчи ўринни Ижодкор ёшлар лигаси (Беларусь) эгаллади.

Чемпионатда 1,5 мингдан ортиқ конкурсантлар қатнашдилар. Улар сартарошлик санъати, нейл-дизайн, визаж, косметология, перманент макияж бўйича 50 ортиқ турли конкурсларда қатнашдилар. Мусобақаларда россия ҳудудларининг етакчи салонлари, Украина, Беларус, Ўзбекистон, Қозоғистон, Молдова, Болтиқбўйи мамлакатлари, Венгрия, Германия, Италия, Финляндия, Исроил вакиллари иштирок этди. Фестивалнинг соврин жамғармаси 100 минг евродан ортиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: