Самарқандлик шахматчи Ўзбекистондаги ўн биринчи гроссмейстер бўлди

Дата: 13:36, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Самарқандлик шахматчи Жаҳонгир Воҳидов Ўзбекистондаги ўн биринчи гроссмейстер бўлди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“16 ёшида Жаҳонгир халқаро шахмат устаси унвони олган бўлиб, мана, орадан уч йил ўтиб 19 ёшида гроссмейстерлик унвонини қўлга киритди. У Ўзбекистондаги ўн биринчи гроссмейстер бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида Жаҳонгир жорий йилда Норвегиядаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этди. 2013 йилда эса у Шахмат бўйича Марказий Осиё Кубогини қўлга киритган эди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: