Самарқандликлар Хоразмга ташриф буюрдилар

Дата: 15:52, 14-03-2018.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадларида Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ходимлари учун Хоразм вилоятига сафар ташкил қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳмонлар бир кунлик сафар давомида Калта минор минорасининг яратилиш тарихи билан танишдилар, ноёб Жума масжидга ташриф буюрдилар, Аллиқулихон, Маҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Муҳаммад Аминхон мадрасалари ва Паҳлавон Махмуд ёдгорлигини кўзда кечирдилар, Ичан кала музей-қўриқхонасида бўлиб, Тош ҳовли саройи ва Кўна арк комплексига ташриф буюрдилар.

Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, сафар тури Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимияти ва туристик компаниялар тарафидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ташкил этилди.

Сурат манбаи: http://uz-obshina.ru/?p=4394

Янгилик билан ўртоқлашиш: