Самарқанднинг марказий қисми қайта қурилади

Дата: 10:32, 17-04-2017.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг марказий қисмини ободонлаштириш бўйича қатор лойиҳаларни маъқуллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Энг йирик лойиҳалардан бири янги ҳайвонот боғи қурилиши, шунингдек, Чўпонота мавзесида болалар кўнгилочар мажмуи қурилиши бўлади.

“Гулобод кўчасини кенгайтириш, Т-34 кўчасини кесиб ўтиб, уни Самарқанд кўчаси билан боғлаш режалаштирилмоқда. Бу шаҳарнинг марказий қисмига транспорт босимини сезиларли даражада пасайтиришга имкон беради. Шунингдек, Мирзо Улуғбек ва Гагарин, Рўдакий ва Бўстон Сарой кўчалари чорраҳаларида ики йўл ўтказгич қуриш кўзда тутилмоқда. Деҳқонобод кўчаси кўриниши ҳам янгиланади, бу ерда замонавий кўп қаватли уйлар борпо этилади, биринчи қаватларда сервиса нуқталари, савдо дўконлари ташкил қилинади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: