Самарадаги трассада Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Самарадаги трассада Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди, деб хабар беради Sputnik ҳудуд фавқулодда хизматларидаги манбага асосланган ҳолда.
“Поляков аҳоли пунктидан икки километр жануброқда, ФАД М-32 йўлининг 171- километрида Чимкентдан Краснодарга кетаётган йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши натижасида уч киши жароҳатланди. Уларнинг ҳолати ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, автобусда жами 60 киши бўлган. Бошланғич маълумотларга кўра, уларнинг бари Ўзбекистон фуқаролари бўлганлар.