Samsung Тошкентда музлатгичлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг Samsung ва тошкентнинг Polaris Technologies ширкати яқин орада катта сиғимдаги музлатгичлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳанинг умумий қиймати $1,2 млндан зиёд. 2016 йил охиригача янги қувватларда 30 минггача музлатгичлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Корхона тўлиқ қувватга чиққанида бу ерда йилига 50 минг атрофида музлатгичлар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг асосий қисми катта сиғимдаги савдо ва витрина музлатгичлари бўлади”, - деб таъкидлашди “Ўзэлтехсаноат” АКда.
2016 йил якунлари бўйича ўзбек электротехника саноати маҳаллий бозордаги улушини сезиларли даражада ошириш ниятида. Хусусан, маҳаллий музлатгичлар улуши 4,6%га – 32,5%гача, кондиционерлар улуши 8,6%га – 37,2%гача, телевизоролар улуши 6,5%га – 60,1%гача ошади.


