Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг Буркина-Фасога қарши ўйинига чиқадиган таркибни эълон қилди

Дата: 12:40, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Россиядаги 2018 йилги Жаҳон чемпионати учинчи малака босқичига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон термаси Буркина-Фасо термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйин 24 август соат 20.00 “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Жамоа бош тренери Самвел Бабаян ўйинга тушадиган 24 футболчилар номини эълон қилди. Унда “Пахтакор” (6 киши) ва “Локомотив” (5 киши) жамоаларидан кўпчилик қатнашади”, - деб маълум қилишди мамлакат Футбол федерациясида.

Бундан ташқари, термага ўз клублари ўйинларида қатнашаётган қатор легионерлар ҳам киришмади. Булар Одил Аҳмедов (Краснодар), Виталий Денисов (Локомотив, Москва), Сардор Рашидов (Ал-Жаиш, Қатар) ва Санжар Турсуновлардир (Умм-Салал, Қатар).

Янгилик билан ўртоқлашиш: