Санкт-Петербург аэропортида Ўзбекистондан олиб келинган 21 кг мева олиб қўйилди

Дата: 11:26, 02-07-2014.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Санкт-Петербург шаҳрининг “Пулково” аэропортида ўзбекистонлик йўловчилар томонидан олиб келинган мевалар олиб қўйилди ва ёқиб юборилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Божхоначилар Ўзбекистондан учиб келган авиарейслар пассажирларининг қўл сумкаларини текшириш давомида 6 кг олма, 12 кг қовун ва 3 кг қуритилган меваларни олиб қўйдилар. Россия Федерацияси ҳудудига ушбу объектларнинг кириши ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадларида маҳсулотлар йўқ қилинди”, - дейилади Россельхознадзор хабарида.
Эслатиб ўтамизки, 2012 йилнинг 16 апрелидан бошлаб Россияда Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан олиб келинадиган бирқатор маҳсулотларга карантин жорий этилган бўлиб, уларни олиб киришга вақтинчалик чекловлар қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: