Санкт-Петербург прокуратураси шу ерлик кишини олти нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаросини қалбаки рўйхатдан ўтказишда айблади

Дата: 13:57, 12-12-2018.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Санкт-Петербург прокуратураси шу ерлик кишини олти нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаросини қалбаки рўйхатдан ўтказишда айблади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Киров туман прокуратураси маҳаллий аҳолига мансуб кишилардан бири устидан жиноий иш юзасидан айблов баённомасини тасдиқлади. У РФ Жиноят кодексининг 322.3 моддасида (чет эл фуқаросини Россия Федерациясида бўлиш жойида қалбаки рўйхатдан ўтказиш) кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбланмоқда. Тергов органи маълумотларига кўра, айбланувчи 2018 йилнинг август-сентябр ойлари мобайнида мигрантларни рўйхатга олишнинг белгиланган тартиб-қоидаларига зид равишда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг 6 нафар хорижий фуқаросини ўз яшаш жойида рўйхатдан ўтказган”, - дейилади Санкт-Петербург прокуратурасининг матбуот хизматининг хабарида.

Шу билан бирга, хорижий фуқаролар айбланувчининг квартирасида яшамаганлар ва бундай ниятлари бўлмаган, унинг ўзи ҳам вақтинчалик яшаш учун уй-жой беришни режалаштирмаган. Дастлабки тергов давомида, айбланувчи ушбу жиноятни қилганини тан олди, қилган ишидан пушаймон бўлди.

“Жиноят иши Санкт-Петербургнинг Кировский туман судига кўриб чиқиш учун топширилди. Жиноят қонунчилигининг ушбу моддаси бўйича жазо муддати 3 йилгача озодликдан маҳрум этилни кўзда тутади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: http://spbka.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: