Санкт-Петербург яқинидаги қурилиш ёғоч материаллари қулаши оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик жабрланган

Дата: 15:36, 30-05-2019.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Санкт-Петербург (Россия) яқинидаги қурилиш ёғоч материаллари қулаши оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик жабрланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Санкт-Петербург шаҳридаги Ўзбекистон бош консуллиги маълумотларига кўра, 27 май куни Ленинград вилояти Приозер туманида қурилаётган объектда қурилиш материаллари қулаши оқибатида етти киши, шу жумладан, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Хасанов Ғанишер Тошмаматович (1987 й. т.) ва Қосимов Сами Ҳамидович (1970 й. т.) махсус вертолёт билан Ленинград вилоят клиник шифохонасига эвакуация қилинди. Шу клиникага Шамаматов Фазлиддин Мирзараимович (1992 й. р) ҳам жойлаштирилган. Абдураҳмонов Мансур (1983 й. р.) Всеволжский клиник туманлараро шифохонасида жойлаштирилган.

Бош консуллик Ленинград вилоятининг тегишли тузилмалари билан алоқаларни ўрнатди ва вазиятни назоратда ушлаб турибди.

Сурат манбаи: news.tj

Янгилик билан ўртоқлашиш: