Санкт-Петербург Ўзбекистон ва Тожикистондан 50 минг меҳнат муҳожирларини жалб этади

Дата: 15:19, 29-05-2018.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Жорий йилнинг охиригача Санкт-Петербург (Россия) Ўзбекистон ва Тожикистондан 50 минг меҳнат муҳожирларини жалб қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Барча ишчилар россиялик иш берувчиларнинг сўровлари асосида келишдан олдинги тайёргарлик марказлари томонидан танлаб олинади”, - деди “Ведомости” газетасига берган интервьюсида Петербург меҳнат ва бандлик қўмитаси раиси Дмитрий Чернейко.

Таъкидланишича, Самарқанддаги муҳожирларни келишдан олдинги тайёргарлик марказида рўйхатдан ўтган бир неча юзлаб ўзбеклар ишга юборилган. Улар тиббий кўрикдан ўтган, рус тилидан имтиҳон тоширган ва суғуртани расмийлаштирган.

Самарқанддаги марказ билан бир қаторда, яна иккита марказ очиш режалаштирилган бўлиб, улардан бири Фарғонада бўлади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Ростов ва бошқа йирик шаҳарларда ўз ваколатхонасини очмоқчи.

Эслатиб ўтамизки, статистикага кўра, ўтган йили Санкт-Петербургда ўзбек меҳнат муҳожирлари визасиз мамлакатлар учун патентларнинг 70%ни сотиб олганлар (238 минг патентдан 140 мингини). Шу билан бир вақтда, муҳожирлар даромадлардан олинган тўловлар шаҳар бюджети 6,6 миллиард рубль олиб келган.

 

Сурат манбаи: https://fmskam.ru/migration/trudovaya-ehmigraciya.php

Янгилик билан ўртоқлашиш: