Санкт-Петербург Ўзбекистонга петербургдаги маълум корхоналарида ишлаш учун мутахассислар тайёрлашга тайёр

Дата: 17:17, 15-03-2017.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Санкт-Петербург Ўзбекистонга петербургдаги маълум корхоналарида ишлаш учун мутахассислар тайёрлашга тайёр, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Санкт-Петербург маъмуриятининг расмий сайти берган маълумотга кўра, ушбу баёнотни шаҳар губернатори Георгий Полтавченко Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев бошлиқ Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда қилган.

Ўзбекистон вакиллари Нева бўйидаги шаҳарда Кичик ва ўрта бизнес Петербург ҳамкорлар учрашувида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Георгий Полтавченко учрашувда ушбу форум 10 йилдан кўпдан бери ўтказилаётгани ва мамлакатлар ва вилоятлар ўртасида горизонтал алоқаларнинг йўлга қўйилишига хизмат қилишини таъкидлади. Губернатор, шунингдек, 2016 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажми 2015 йилга қараганда 35%га ошганини айтиб ўтди.

Учрашув иштирокчилари Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар. Гап ўзбек тоғ-кон корхоналари учун ускуналар, инженерлик тизимлари, ичимлик сувини тозалаш учун зарур бўладиган ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари етказиб бериш ҳақида кетмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтиришга тайёр. Бундан ташқари, тарафлар туризм йўналишида ҳам ҳамкорлик қилиш ниятидалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: