Санкт-Петербургда ресторанга хужум қилишга уринган ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинди

Дата: 17:14, 26-12-2017.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Санкт-Петербургда (Россия) Василевский оролидаги KFC тез овқатланиш ресторанига хужум қилишга уринган 24 ёшли ишсиз ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, ниқоб тақиб қўлига пистолетга ўхшаш нарса ушлаб олган эркак муассасага бу жой ёпилганидан кейин кириб, кассага ўтишга уринган, лекин смена бошлиғининг қаршилигига учраган ва қочиб қолган. Бироқ шу орада ресторан ходимининг юзига газ баллончасидан сепишга улгурган.

Ҳужум 20 декабр куни бўлиб ўтган, икки кундан кейин полиция ўзбекистонлик 24 ёшли ишсиз муҳожирни ушлаган. Унинг ҳужуми муваффақиятсиз бўлишига қарамай, ёш йигит талончилик (Жиноят кодексининг 162-моддаси) учун жиноий жавобгарликка тортилади.

Сурат манбаи: http://amurpress.ru/criminal/9365/

Янгилик билан ўртоқлашиш: