Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси одам савдоси учун 4 йилга қамалди

Дата: 16:32, 30-01-2018.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ва Тожикистоннинг икки фуқароси одам савдоси учун 4 йилга қамалди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бўлими тергов органлари томонидан тўпланган далиллар Ўзбекистон фуқароси бўлан аёл ва Тожикистоннинг икки фуқаросининг суд томонидан айбдор деб топилиши учун етарли бўлди. Юқоридаги шахсларга РФ ЖКнинг 127.1 моддаси  2-қисмида кўзда тутилган жиноятни (одам савдоси) содир этиш айби қўйилди”, - дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Тергов ва суд томонидан 2016 йил ёзида аёл Тожикистоннинг фуқаролари бўлган эр-хотин билан ўзининг 2016 йилнинг кузида туғилиши керак бўлган боласини беғараз бериш ҳақида битим тузганини аниқлади. Аёл 2016 йил 20-октябрда Бухарест кўчасидаги уйлардаги биридаги квартирасида эр-хотинга янги туғилган ўғлини беради.

“Суд ҳукми билан Ўзбекистон фуқаросига 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Тожикистон фуқароларига 3 йилга қамоқ жазоси тайинланди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://glavred.info/zhizn/zaderzhanie-nalogovikov-v-sizo-otpravili-eks-glavu-rayona-odessy-i-pod-zalog-eks-nachalnika-dnipra-437777.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: