Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини ўлдирган миллатчилар гуруҳи устидан суд бошланмоқда

Дата: 17:03, 29-11-2016.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини ўлдирган миллатчилар гуруҳи устидан суд бошланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

РИА Новостининг суд матбуот котибига асосланган ҳолда берган маълумотига кўра, Санкт-Петербург шаҳар суди Петербургдаги 19 миллатчилар гуруҳи ишини кўриб чиқишни бошлади. Уларнинг 14 жиноят чоғида вояга етмаган бўлган.

 Тергов маълумотига кўра, гуруҳни Санкт-Петербурглик асли келиб чиқиши араб бўлган 1983 йидда туғилган Жамол Колесников ташкил қилган. У 2002 йилда ўз исмини Андрейга ўзгартирган.

Тергов Колесников гуруҳга экстремистик дунёқарашга эга бўлган ёшларни жалб қилганини аниқлади. Гуруҳ Кавказ ва Осиёлик кишиларга зўравонлик ўтказиш жиноятларини содир этган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, 2012 йил декабрдан 2014 йилнинг ноябригача гуруҳ аъзолари 36 жиноятларни содиқ қилганлар. Улар орасида Ўзбекистон фуқаросини ўлдириш, олти марта соғлиққа қасддан оғир зарар етказиш, уч талончилик, уч ўғирлик, черковни ёқиш кабилар бор.

Тергов жараёнида 100 ортиқ турли экспертизалар ўтказилгани, 100 зиёд гувоҳлар сўроқ қиланганини маълум қилинди. 2,5 йил давом этган жиноят ишининг ҳажми 91 томни ташкил қилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: