Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилади

Дата: 12:40, 20-07-2017.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Яқин уч ой ичида Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг Бош консуллиги очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

“Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг миграцион оқимини мониторинг қилиш мақсадида қабул қилинди”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Мирзиёев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига август охирига қадар янги консулликни кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар киритишни топширди. Бундан ташқари, давлат раҳбари икки ой муддатда РФ ТИВ ва Санкт-Петербург маъмурияти билан бирга консулликни жойлаштириш масаласини ҳал қилишни ҳам топширди.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ Ўзбекистон раҳбарияти Россиянинг Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида ҳам консуллик муассасаларини очиш нияти ҳақида маълум қилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: