Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг савдо уйи очилиши режалаштирилмоқда

Дата: 10:14, 05-11-2018.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Санкт-Петербургда (Россия) Ўзбекистоннинг савдо уйи очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Санкт-Петербургдаги Тошкент кунлари доирасида Смольнийда ҳоким (маъмурият раҳбари – ЎзТАГ) ўринбосари Э. Шукуровнинг Санкт-Петербург вице-губернатори С. Мовчан билан кенгайтирилган тартибда учрашуви бўлиб ўтди.

“Иштирокчилар Санкт-Петербургда доимий ишловчи экспозицияга эга бўлган Ўзбекистон савдо уйинининг очилиши масаласини муҳокама қилдилар”, - дейилади пойтахт ҳокимияти хабарида.

С. Мовчан Россиянинг 5,3 млн аҳолига эга бўлган шимолий пойтахти Тошкент билан ҳамкорликдан манфаатдорлигини таъкидлади. Маълум қилинишича, Питернинг завод ва корхоналари биргаликдаги ҳаракатларга тайёр.

Ўз навбатида, Э. Шукуров тадбиркорлар учун бутун мамлакатдан ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этувчи кўргазмани ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, Тошкент ва Санкт-Петербург маъмуриятлари матбуот хизматлари биргаликдаги материалларни ёритиш ва чоп этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сурат манбаи: https://avia.tutu.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: