Санкт-Петербургдаги оммавий муштлашишда тўрт нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Дата: 11:31, 22-05-2019.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Санкт-Петербургдаги (Россия) оммавий муштлашишда тўрт нафар ўзбекистонлик жароҳат олган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон бош консуллигининг маълумотларига кўра, 19 май куни Санкт-Петербург шаҳридаги Фрунзе туманидаги кафеда оммавий муштлашув бўлиб ўтди, оқибатда тўрт нафар Ўзбекистон фуқаролари: Зиёев Пахлавон Бахтиёрович (15.10.1987 й.т.), Зиёев Шахриёр Бахтиёрович (03.09.1986 й. т.), Зиёев Анвар Ахрорович (07.07.1987 й. т.) ва Маҳмудов Абдуазиз Мажидович (16.07.1995 й. т.) пичоқ билан жароҳатланди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, П.Зияев ва Ш.Зиёев И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург илмий-тадқиқот институтида касалхонага ётқизилган ва операция блокига жойлашган. Россия Жиноят кодексининг 111 ч.3 ("қасддан соғлиққа жиддий зарар етказиш") моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бош консуллик Санкт-Петербургнинг тегишли равишда тузилмалари билан алоқалар ўрнатди ва вазиятни назоратда ушлаб турибди.

Сурат манбаи: 56orb.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: