Санкт-Петербургдаги портлашда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор
Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Санкт-Петербургдаги портлашда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Россия ОАВ Ўзбекистон Консуллик бошқармасига асосланиб берган маълумотларига кўра, у фуқаро Александровский номли 17-сонли шаҳар касалхонасига етказилган ва унга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар маълумотига кўра, И. Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига хавф йўқ.
ТИВнинг Консуллик бошқармаси Россияда Санкт-Петербург ҳукумати билан доимий алоқада бўлиб, жабрланганга зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича чораларни амалга оширмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, 27 декабрда Санкт-Петербургдаги (Россия) “Перекресток” савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлди. Бошланғич маълумотларга кўра, 10 киши жабрланган.
Сурат манбаи: https://inkazan.ru/news/incident/27-12-2017/v-tts-sankt-peterburga-proizoshel-vzryv-postradali-10-chelovek-tass