Саноат ярмаркаси доирасида ЎзРТХБ 113,4 млрд сўмлик савдо қилди

Дата: 18:18, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси савдоларида Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) қиймати 113,4 млрд сўмлик 767 шартнома тузди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржадан хабар қилишларича, тузилган битимларнинг аксарият қисми пласмасса ва полимер маҳсулотлари (6 млрд сўмлик), металл буюмлар (2 млрд сўмдан зиёд), шунингдек, машинасозлик каби (2 млрд сўмликдан ошиқ) гуруҳларга мансуб маҳсулотлардан иборат бўлди.
Ушбу натижалар саноат ярмаркасининг 11 иш кунида олинган бўлиб, жорий йилда ўтказилган саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси 3 кунга узайтирилди. ЎзРТХБ вакиллалари тадбир иштирокчилари ҳамда меҳмонларни биржа имкониятлари билан таништирдилар.
Эслатиб ўтамизки, IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси 26 октябрдан 5 ноябргача бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 2000 зиёд корхоналари иштирок этди. Кўргазма иштирокчилари иқтисодиётнинг барча тармоқларига оид 20 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотларни намойиш этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: