Саноат ярмаркаси якунлари бўйича Ўзбекистон $8 млрдлик экспорт шартномалари имзоланди
Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунлари бўйича ўзбек корхоналари 11 трлн сўмлик маҳсулотлар сотиб олиб, $8 млрдлик маҳсулот экспорт қилишга доир шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Саноатчилар форумида Ўзбекистон иқтисодининг барча соҳаларига мансуб 2 мингдан ортиқ саноат корхоналари, ўзбек ҳамкорлар билан савдо ва инвестиция алоқаларидан манфаатдор бўлган 1,3 минг хорижий фирма ва компаниялар иштирок этди”, - деб таъкидлашди ТИАИСВ матбуот хизматида.
Кўргазмада жами 20 мингдан зиёд маҳсулот, жумладан, 2014-2015 йилларда ўзлаштирилган 1 мингдан ортиқ янги маҳсулотлар тақдим қилинди.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилги тадбир якунлари бўйича $7,4 млрдлик экспорт шартномалари, 8,68 трлн сўмлик маҳсулотлар сотиб олишга доир келишувлар тузилган эди.
$1 = 2706,59 сўм