Саратов вилоятидаги Ўзбекистон фуқаролари жабрланган ЙТҲ факти бўйича жиноят иши очилди

Дата: 17:17, 09-11-2016.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – РФ Саратов вилоятидаги Ўзбекистон фуқаролари жабрланган ЙТҲ факти бўйича жиноят иши очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Саратов вилояти прокуратураси сайтига асосланган ҳолда.  

 “Ушбу факт юзасидан (...) РФ ЖК 264 моддаси 1 қисмида кўзда тутилган жиноят таркиби бўйича жиноят иши очилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Татищев тумани прокуратураси ЙТҲ факти бўйича жиноят иши очилишини “қонуний ва асосли” деб тан олади.

Бундан ташқари, жиноят иши Татищев тумани прокурори томонидан назоратга олинган.

Ҳозирги пайтда иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдин маълум қилингани каби, 30 октябрда Татищев туманидаги Садовка қишлоғи яқинидаги Тамбов-Саратов автойўлининг 231 кмда соат 7.30-7.45 атрофида Yutong автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Автобус Санкт-Петербургдан Тошкентга кетаётган бўлган. Унда Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.

Yutong йўловчи автобуси ҳайдовчиси машинани бошқара олмай қолган ва йўлдан чиқиб кетган. Ҳодиса натижасида 1974 йилда туғилган йўловчининг соғлигига жиддий зарар етказилган. Жабрланган шахс ҳозирда касалхонада. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: