Саратов яқинида Санкт-Петербургдан Тошкентга йўл олган автобус ағдарилиб кетди

Дата: 07:54, 01-11-2016.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Саратов яқинида Санкт-Петербургдан Тошкентга йўл олган автобус ағдарилиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия ОАВ асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, ЙТҲ якшанба куни Москва вақти билан соат 08.20 атрофида Саратов вилоятининг Татищевск туманида юз берган. Қорли йўлда Yutong автобуси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, машина йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилиб кетган. Автобусда 24 киши бўлган.

“Автобуснинг олти йўловчиси касалхонага ётқизилди, қолган 10 киши енгил жароҳатланди,уларга жойида ёрдам кўрсатилди”, - деб хабар берди “Интерфакс”га вилоят ССБ матбуот котиби Александр Колоколов.

Ўз навбатида, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба барча йўловчилар Ўзбекистон фуқаролари эканлигини маълум қилди.

РИА Новости маълумотларига кўра, вилоят прокурори Сергей Филипенко ЙТҲ бўйича ишни шахсий назоратига олган. Унинг буйруғига кўра, Татищевск тумани прокурори ҳодиса жойига борган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: