Сардор Милано октябрдаёқ “Голос” лойиҳаси финалида Александр Панайотов билан беллашишини тахмин қилган эди

Дата: 22:39, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Тошкентлик 25 ёшли Сардор Эшмуҳамедов (тахаллуси Милано) октябрдаёқ “Голос” лойиҳаси финалида Александр Панайотов билан беллашишини тахмин қилган эди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уч ой олдин “Лайф”га терган интервьюда у Александр Панайотов билан дўстлиги ва рақобатни ҳис қилмаётани ҳақида айтган эди. Лекин финалда у билан беллашишидан бош тортмаслигини таъкидлаган эди.

“Саша билан бир неча йилдан бери алоқадамиз. У мени “Главная сцена” лойиҳасида ҳам қўллаб қувватлаган эди. У билан финалда бирча чиқсак зўр бўларди. Асосий муаммо шундаки, Панайотов билан бутунлай бошқа бошқа услубларда ижод қиламиз”, - деб таъкидлади Милано.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда году “Большая сцена” суперфиналида Милано Константин Меладзенинг “Grazie” қўшиғини ижро этди. Сардор Миланога телетомошабинларнинг кўпчилиги - 73% овоз берди.

“Голос” - вокал телевизион шоу бўлиб, The Voice лойиҳасининг русча версиясидир. Кўрсатув 2012 йилдан бери эфирга чиқади. 2015 йилда у Россиянинг энг зўр телешоуси деб тан олинган.

Биринчи мавсум ғолиби Дина Гарипова, иккинчисиники Сергей Волчков, учинчисиники Александра Воробьева, тўртинчисиники Иеромонах Фотий бўлган.

Шоу жума кунлари “Время” дастуридан сўнг эфирга чиқади.

Жорий мавсумда томоша финалига Сардор Милано (Полина Гагарина), Александр Панайотов (Григорий Лепс), Кайрат Примбердиев (Дима Билан) ва Дарья Антонюклар (Леонид Агутин) чиқишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: