Сардор Милано Сочидаги “Новая волна” конкурси финалида иштирок этади

Дата: 17:04, 10-04-2017.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Таниқли ўзбек хонандаси Сардор Милано Сочидаги “Новая волна-2017” конкурсининг сентябрда ўтказиладиган финал қисмига ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конкурс танловида Россия, МДҲ мамлакатлари ва бошқа давлатлардан бўлган 150 зиёд иштирокчилар қатнашдилар. Сардор мусобақанинг асосий босқичига чиққан 16 бахтиёрлардан бири бўлди. Энди ўзбекистонлик танловдаги якуний репертуарини шакллантириши зарур.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ Сардор Милано “Россия” каналида ўтказилган “Главная сцена” шоусининг ғолиби бўлган эди. Шунингдек, у “Биринчи канал”даги  “Голос” томошасининг финалида ҳам қатнашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: