Сардор Милано тошкент мюзиклида иштирок этади

Дата: 17:42, 15-12-2015.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Қишки таътил кунларида тошкентдаги “Истиқлол” Санъат саройида Сардор Милано ва бошқа эстрада артистлари иштирокида “Қор маликаси” янги йил мюзикли бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги оилавий мюзикл премьераси 2016 йил 8 январда бўлиб ўтади. Ёш томошабинлар мюзиклда Андерсеннинг таниқли эртаги қахрамонлари билан учрашадилар, аммо қахрамонлар тили замонавий бўлади, эртак охири эса уларни ҳайрон қолдириши керак”, - деб хабар қиилшди ташкилотчилар.

Мюзикл, ундаги қўшиқлар “жонли” равишда ижро этилади. Шу сабабли мусиқали спектакл ижрочилари орасида нафақат яхши куйловчи артистлар, балки Сардор Милано каби “Россия” телеканалидаги “Бош саҳна” лойиҳаси ғолиблари ҳам бор. У мюзиклда эртакчи ролини ўйнайди.

Сардор ушбу мюзиклда қатнашишга жон деб рози бўлган. “Мюзикл – мусиқий имкониятларни кўрсатиш учун жуда қизиқарли жанр. Ота-оналар ва болаларга янги йил эртагини совға қилиш жуда мароқли. Бунинг устига бу оила ва яқинларимиз учун нималарга таййёрлигимизни кўрсатувчи бир ҳикоя”, - деб таъкидлади С.Милано.

Мюзиклда эстрада артисти Жасур Мирсагатов, хонандалар Саида ва Камилла, режиссер-постановкачи Ҳасан ва Ҳусан Солиховлар, композитор Альберт Холмурзаев, хореограф Наталья Захальская, костюмлар рассоми Шахноза Муротовалар ҳам ишлаган.

Мюзиклда томошабинларни мусиқий қисмдан ташқари қизиқарли хореография, чиройли костюмлар ва замонавий 3D-декорациялари кутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: