Сардор Милано ўзининг илк мусиқали альбомини тақдим қилди
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Россиянинг “Бош саҳна” телешоуси ғолиби Сардор Милано ўзининг илк мусиқали альбомини тақдим қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Сардор Милано Discovery дўконида ўзининг илк мусиқали альбоми – “Айтиш чоғи”ни тақдим қилди. Альбомнинг 9 композицияси истеъдодли хонанда ижодида маълум довон бўлди. Турли характердаги композициялар турфа жанрларда бўлиб, классикадан поп-рок йўналишигача кабиларни ичига олади. Сардор ушбу альбом тингловчилар қалбидан жой олишига умид қилади”, - дейилади Afisha.uz порталидаги маълумотда.
Review.uzга интервьюда хонанда ижоди ва ҳаёти, альбом ёзилишига боғлиқ воқеалар ҳақида сўзлаб берди ва дебют альбомини чиқаришни режалаштирмаганини айтиб ўтди.
“Кўпинча ҳаётимдаги воқеалар тасодифан содир бўлади. “Бош саҳна” телешоусида қатнашишни ҳам режалаштирмаган эдим. Бу дебют альбомига ҳам тегишли. Бунга Discovery тармоғи вакиллари билан тасодифий учрашув сабаб бўлди. Улар альбом ёзишни таклиф қилдилар. Мен рози бўлдим”, - деди Милано.
Унинг сўзларига кўра, альбомнинг ёзилишида Москвада тўпланган тажриба асқотган.
“Альбомдаги барча қўшиқлар ўз тарихига эга. Мен Москвага содда бола сифатида келган эдим, бу ердан эса ҳамма нарсага тайёр бўлган инсон сифатида кетдим. Москва менинг шаклланишимга ёрдам берди” – деб таъкидлади хонанда.
Дебют альбоми тақдимоти 24 мартда бўлиб ўтди.