Сардор Раҳматуллаев Осиё футбол конфедерацияси Ижроя қўмитаси аъзоси бўлиши мумкин
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев Осиё футбол конфедерацияси Ижроя қўмитаси аъзолигига номзодлар рўйхатига киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ижроя қўмитаси аъзолари сайловлари 30 апрел куни Осиё футбол конфедерациясининг 26-Конгресси доирасида Бахрейн пойтахти Манамада бўлиб ўтади. Раҳматуллаев 1993 йилдан бери мамлакат Футбол федерациясида ишлаб келади. У Тошкентда нуфузли футбол турнирлари – футзал бўйича 2006 ва 2010 йилги Осиё чемпионатлари ва 2008 ва 2010 йилги ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатларини ўтказишда бевосита қатнашган”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.