Саришаган станцияси божхоначилари Ўзбекистондан 3 млрд тенгелик контрабанда товари билан қўлга олинган УЖГ кирганлар

Дата: 16:47, 09-11-2016.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Қозоғистонда Саришаган станцияси орқали Ўзбекистон Республикасидан қиймати 2,8 млрдлик тенгелик 169 вагон халқ истеъмоли молларини контрабанда усулида олиб кириш факти аниқланди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

 Таъкидланишича, 2015 йилнинг ноябри ва 2016 йилнинг июни орасида давлат даромадлари қўмитаси ички хавфсизлик бошқармаси (ДДҚ ИХБ) Саришаган станцияси орқали темир йўл транспортида товарларни контрабанда усулида олиб кириш факти бўйича оператив-қидирув тадбирлари олиб борган.

 Тергов гуруҳи томонидан 2015 йилда Ўзбекистон Республикасидан Божхона иттифоқи ҳудудига қиймати 2 млрд 800 млн тенгелик 169 вагон халқ истеъмоли молларини контрабанда усулида олиб кириш факти аниқланди”, - дейилади чоршанба кунги хабарда

Ушбу факт юзасидан ҚР ЖК 234 моддасида (иқтисодий контрабанда) кўзда тутилган судгача бўлган тергов материали рўйхатга олинди.

Аниқлаштирилишича, ушбу товарларнинг Саришаган станциясидан эркин тарзда ўтказилишида нотўғри маълумотлар кўрсатилган ҳолда қалбаки товар хужжатларидан фойдаланилган. Барча ишлар ёлланма кишилар номидан олиб борилган.

 “Тергов жараёнида молларини контрабанда усулида олиб киришнинг ташкилотчилари аниқланди. Улар Сариағоч туманида истиқомат қилувчи икки киши ва Саришаган станциясининг уч ходими бўлиб чиқди. Улар товарлар контрабандасига кўмак беришган”, - дейилади хабарда.

Судгача бўлган терговда гумондорлар томонидан 272 млн тенгедан зиёдлик зарур қоплаб берилди.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариағоч тумани судининг қарорига мувофиқ айбланувчиларга жарима солиниб, мол мулки мусодара қилинди, лавозимдаги шахслар эса 3 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, мол мулки мусодара қилинди ҳамда бир умрга давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиндилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: