Сарвар Отамуратов ихчам текстиль корхоналари сонини ошириш тарафдори

Дата: 17:11, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ихчам текстиль корхоналари сонини ошириш тарафдори, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У мазкур таклифни Қашқадарё вилояти сайловчи ва жамоатчилиги билан учрашувда киритди.

“Вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажми ва турини янада кўпайтириш, енгил саноат ва тўқимачилик корхоналарига маҳаллий хом-ашёни чуқур қайта ишлайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, дунё бозорига янги йўллар очиш, мамлакатимизни бошқа давлатлар, минтақалар билан боғлайдиган транспорт коммуникациялари барпо этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган”, - дейилади “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилояти матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Отамуратов замонавий билим ва малакага эга муҳандис-техник, молия-иқтисод, корпоратив бошқарув менежментлари, ахборот технологиялари соҳасида дастурчиларни тайёрлашни тубдан такомиллаштириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: