Сарвар Отамуратов ислоҳотлар самарадорлигини ошириш заруриятига тўхталди

Дата: 17:16, 22-11-2016.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ислоҳотлар самарадорлигини заруриятига тўхталди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала ҳақида гап унинг  21 ноябр куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувида кетди.

 “Сарвар Отамуратов мамлакатда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида келажагимиз эгаларини миллий маънавият ва қадриятлар руҳида тарбиялаш, маънавий-маърифий марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш, ўзбек тилининг мақомини ошириш, оилавий қадриятларни ардоқлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш масалаларини алоҳида таъкидлаб ўтди”, - дейилади партия Тошкент шаҳар кенгаши мабуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: