Сарвар Отамуратов хориждаги илмий ва бадиий асарларни Ўзбекистонга қайтармоқчи

Дата: 18:30, 17-11-2016.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов хориждаги илмий ва бадиий асарларни Ўзбекистонга қайтармоқчи, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу режаларни у 16 ноябр куни Сурхондарё вилояти сайловчилари ва жамоатчилиги билан учрашувда қилди.

“Учрашувда номзод Дастурнинг бошқа соҳаларига ҳам тўхталиб ўтди. Дастурда хорижий мамлакатлар кутубхона, архив ва музейларида сақланаётган моддий бойликларни Ўзбекистонга қайтариш, оила, мерос, уй-жой даъвоси ва маиший турмуш манбаида туғиладиган низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, тарихий шаҳарлар ва очиқ осмон остидаги музейларни қайта таъмирлашга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга ошириш, миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби бир қатор устувор вазифалар белгиланган”, - дейилади Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ахборот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: